22:55, 15 Май 2024 | GMT +5
Словакия бош вазирига суиқасд қилинди
ASTANА. Кazinform — Бугун Словакия бош вазири Роберт Фицога суиқасд қилинди.

Р.Фицо Словакиянинг Гандлов шаҳрида бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишидан сўнг омма олдига чиққанида суиқасд қилинган.
Маҳаллий ОАВ воқеа жойидан олинган видеони тарқатди. Унга тўрт марта ўқ узилган ва Р. Фицо ерга йиқилиб тушгани кўрсатилган. Хавфсизлик ходимлари бош вазирни касалхонага етказди.
Дастлабки маълумотларга кўра, у кўкрак ва қорин бўшлиғидан иккита жароҳат олган.