Қасим-Жомарт Тоқаев Словакия Бош вазири Роберт Фицога қилинган суиқасдни қоралади

ASTANA. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Словакия Бош вазири Роберт Фицога суиқасд қилингани муносабати билан ушбу террорчилик ҳаракатини кескин қоралашини ва бундай ҳаракатни мутлақо оқлаб бўлмаслигини маълум қилди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Ақорда матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон ва Словакияни узоқ йиллик дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари боғлаб туради. Бу эзгу ишда Бош вазир Роберт Фицонинг ўрни катта аҳамиятга эга.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Роберт Фицога тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Бунгача Словакия Бош вазири суиқасд қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар