12:50, 14 Апрель 2025 | GMT +5
Словакия Бош вазири соғлиқ муаммолари ҳақида хабар берди
Ўтган йили суиқасддан омон қолган Словакия Бош вазири Роберт Фицо сўнгги уч кундан бери соғлиғида муаммоларга дуч келмоқда. Бу ҳақда у ўз ватандошларига Facebookдаги видеомурожаатида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.

“Суиқасд чоғида олган жароҳатлар мени сўнгги уч кундан бери безовта қиляпти. Мен (иш) дастуримнинг бир қисмини бекор қилишимга тўғри келди”, — деди Фицо.
Фицога суиқасд 2024 йил 15 майда Словакия ғарбидаги Гандлова шаҳрида содир этилган.