13:39, 27 Июнь 2021 | GMT +5
«Sky Sports Boxing» нашри «Қозоқча бокс услуби»ни катта таҳдид деб атади
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўрта вазнда «қозоқча услуб» катта таҳдидга ўхшайди. «Sky Sports Boxing» нашри бугун Жанибек Алимханулининг ғалабасидан кейин Twitter саҳифасида унинг услубига баҳо берди, деб хабар беради Kazinform.
Британиянинг машҳур «Sky Sports Boxing» телевизион франшизаси ўрта вазн тоифасида америкалик Роб Брантни (26-3, 18КО) осонлик билан маҳлуб этган қозоғистонлик боксчи Жанибек Алимханулининг (10-0, 6КО) услубига баҳо берди.
«Алимханули Брантни мағлуб этди. Олтинчи раундда Брантнинг руҳини тушириб ташлади ва саккизинчи раунддан сўнг Брант рингга чиқишдан бош тортди. Алимханулининг қозоқча услуби ўрта вазнда катта таҳдидга ўхшайди», - дейилади хабарда.