Сирли ўлим: Грузия ресторанларидан бирида 12 ходим ўлик ҳолда топилди

ASTANА. Кazinform – Грузия ички ишлар вазирлиги ходимлари Гудаури тоғ-чанғи курортида 12 нафар ресторан ходимининг жасадини топди. Бу ҳақда вазирлик баёнотида маълум қилинди, дея хабар беради ТАСС.

Грузия полицияси
Фото: ТАСС

— Гудауридаги ҳинд ресторанининг иккинчи қаватидаги ётоқхонадан муассасада ишлаган 12 кишининг жасади топилди. Жасадларни дастлабки текшириш чоғида зўравонлик белгилари аниқланмаган. Шунингдек, дастлабки тергов натижаларига кўра, кеча электр таъминотидаги узилишдан сўнг генератор ёқилгани аниқланди, - дейилади хабарда.

Ҳалок бўлган 12 кишидан 11 нафари хорижлик, 1 нафари Грузия фуқароси бўлган. Ҳодиса юзасидан тезкор қидирув ишлари олиб борилмоқда, воқеа жойида суд-тиббиёт экспертлари ишламоқда.

Тегишли текширувлар белгиланди. Ўлимнинг аниқ сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланди, дея қўшимча қилди ИИВ.

Сўнгги хабарлар