Сингапур Президенти: Қозоғистон билан ҳамкорлик мустаҳкамланиб бормоқда

None
ASTANA. Kazinform – Сингапур Президенти Ҳалима Якоб Қозоғистон-Сингапур бизнес-форумига Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни давлат ташрифи билан таклиф қилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан бир қатор давлатлараро шартномалар ва ўзаро англашув меморандумларини имзоладик. Шунингдек, икки давлат ўртасида инвестиция шартномаси имзоланди. Бу келишув Қозоғистон, Сингапур ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасида инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишидаги ҳамкорликнинг калити бўлади», – деди Сингапур Президенти.

Шунингдек, ушбу давлат ташрифи икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига тўғри келганини таъкидлади.

«Қасим-Жомарт Тоқаевнинг қўллаб-қувватлаши туфайли муносабатлар мустаҳкамланишига умид қиламан. Сингапур жаноб Токаевнинг давлат ташрифи билан келишини интиқлик билан кутиб қолади. Бугунги форумда кўплаб бизнес раҳбарлари, жумладан, Сингапур компаниясининг 20 нафар вакили иштирок этганидан хурсандман. Улар Қозоғистондаги имкониятларни ўрганиб, икки давлат иқтисодиётини диверсификация қилишдан манфаатдор», – деди у форум очилишидаги нутқида.

photo

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram