Silk Way телеканалида Астана ва Пекин ўртасидаги телекўприк намойиш этилади

Телекўприк
Фото: Хитой билан телкўприк

ASTANA. Kazinform - Астанада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити олдидан Silk Way ва CGTN студияларида қозоғистонлик ва хитойлик экспертлар иштирокида телекўприк ташкил этилади.

Телекўприк давомида минтақада хавфсизликни таъминлаш, “учта золим куч”га биргаликда қаршилик кўрсатиш, ШҲТга аъзо давлатларнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш каби масалалар муҳокама этилади. Улар орасида, албатта, Silk Way ва CGTN телеканаллари ўртасида профессионал ҳамкорликни ривожлантириш бор. Хусусан, Silk Way телеканали CGTN билан ҳамкорликда “Ипак йўли симфонияси: Биринчи ўн йиллик” ҳужжатли фильми ва “Шанхай руҳи” студиявий ток-шоусини намойиш этади. 
Астана ва Пекин ўртасидаги телекўприк Silk Way телеканалида намойиш этилади.
Қозоғистон томошабинлари учун эфир вақти: 28 июнь, Астана вақти билан 19:00.
Хорижий томошабинлар учун: 29 июнь, Астана вақти билан 01:00.
Silk Way — Қозоғистоннинг мамлакатдан ташқарида эфирга узатиладиган биринчи сунъий йўлдош телеканали. Канални 118 дан ортиқ мамлакатда кўриш мумкин. 6 та тилда: қозоқ, рус, инглиз, қирғиз, ўзбек, турк тилларида эшиттиришлар олиб боради.
CGTN - Хитой Халқ Республикасининг глобал телевизион тармоғи. CGTN телеканалларини дунёнинг 160 дан ортиқ мамлакатлари ва минтақаларидан томоша қилишингиз мумкин.

Сўнгги хабарлар
telegram