Silk Way Star: Икки босқич ғолиби ким
ASTANА. Кazinform – Silk Way Star лойиҳасининг иккинчи босқичи якунланди. Икки дастур натижаларига кўра, Малайзия ҳамон пешқадамлик қилмоқда.

12 та давлатдан келган иштирокчилар ўзаро беллашувларда иштирок этишди. Jibek Joly телеканалида томошабинларга намойиш этилган лойиҳанинг навбатдаги қисмида иштирокчилар энг сара хорижий қўшиқларни ижро этиб, томошабинларни хушнуд этди.
Иккинчи босқич натижаларига кўра иштирокчилар:
1. Қозоғистон – 124 очко
2. Арманистон – 124 очко
3. Жанубий Корея – 120 очко
4. Мўғулистон – 118 очко
5. Тожикистон – 116 очко
6. Малайзия – 114 очко
7. Грузия – 112 очко
8. Қирғизистон – 110 очко
9. Хитой – 108 очко
10. Ўзбекистон – 108 очко
11. Озарбайжон – 106 очко
12. Туркманистон – 104 очко.
Умумий балл қуйидагича:
1. Малайзия – 240 очко
2. Қозоғистон – 236 очко
3. Грузия – 232 очко
4. Ўзбекистон – 230 очко
5. Арманистон – 230 очко
6. Қирғизистон – 224 очко
7. Туркманистон – 224 очко
8. Хитой – 222 очко
9. Мўғулистон – 222 очко
10. Тожикистон – 222 очко
11. Жанубий Корея – 212 очко
12. Озарбайжон – 210 очко
Эслатиб ўтамиз, кеча тунги очколарга кўра, Қозоғистон шарафини ҳимоя қилаётган Аlem 124 очко билан ғалаба қозонди.