«Siemens» компанияси Ўзбекистонда электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

None
None
ТASKENT. UzA - Кazinform – «Siemens» компанияси Ўзбекистонда паст ва юқори кучланишли электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси М.Юнусов бошчилигидаги делегациянинг Германияга ташрифи чоғида шундай келишувга эришилди.

Бу ҳақда Германиянинг Мюнхен шаҳридаги «Siemens» компанияси билан шартнома имзолаган уюшма аъзоси «Uzelektroapparat-Еlectroshield» компанияси маълум қилди.

Юқорида айтиб ўтилганидек, Германия компаниясининг бош директори A. Либеров музокаралар чоғида «Siemens» компанияси Ўзбекистон билан технологик ҳамкорликка тайёр эканини, компания «яшил энергия» соҳасида энергия тежовчи технологияларни ривожлантиришга кўпроқ эътибор қаратишни» режалаштираётганини айтди.

Сўнгги хабарлар
telegram