Си Цзиньпин БРИКС етакчиларининг Яқин Шарқдаги вазиятга бағишланган онлайн учрашувида иштирок этади

Хитой раҳбари Си Цзиньпин
Фото: Валерий Шарифулин/ ТАСС

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Фаластин-Исроил масаласи бўйича БРИКСнинг навбатдан ташқари саммитида иштирок этади. У 21 ноябрь куни кечқурун видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

“Жанубий Африка Республикаси Президенти Cирил Рамафосанинг таклифига биноан Хитой раҳбари Си Цзиньпин Фаластин-Исроил масаласи бўйича БРИКСнинг навбатдан ташқари онлайн саммитида иштирок этади ва муҳим баёнотлар беради”, - дея Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чуньиннинг сўзларидан иқтибос келтиради Xinhua агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни араб ва ислом давлатлари ташқи ишлар вазирлари Хитойга ташриф буюриб, у ерда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан Фаластин масаласини тезроқ ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилган эди.

Сўнгги хабарлар