Швейцарияда ёнғин: қурбонларнинг шахсини аниқлаш якунланди
ASTANA. Kazinform — Янги йил оқшомида Швейцариянинг Кранс-Монтана тоғ-чанғи курортидаги Le Constellation барида содир бўлган ёнғин оқибатида 40 киши ҳалок бўлди. Вафот этганлар 14 ёшдан 39 ёшгача бўлган, уларнинг 15 нафари вояга етмаганлардир, деб хабар беради BBC.
Жабрланганлар орасида Швейцария, Италия, Руминия, Туркия, Португалия, Франция, Бельгия, Буюк Британия ва Исроил фуқаролари.
Ҳодиса оқибатида 119 киши жароҳат олди, уларнинг кўплари жиддий куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди. Олти жасаднинг шахси ҳали аниқланмаган.
Барни бошқарган эр-хотинга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Швейцариянинг жануби-ғарбий қисмидаги Кранс-Монтана тоғ-чанғи курортидаги барда содир бўлган ёнғин оқибатида тахминан 40 киши ҳалок бўлди ва 110 дан ортиқ киши жароҳат олди.
Улар орасида француз футболчиси ҳам бор эди. “Мец” футбол клубининг 19 ёшли ўйинчиси Тахирис Дос Сантос оғир жароҳат олди ва Германиянинг Штутгарт шаҳридаги куйиш жароҳати олган беморларни даволашга ихтисослашган тиббий муассасага етказилган.
Швейцария фожиа муносабати билан беш кунлик мотам эълон қилди.