Шри-Ланкадаги президентлик сайловларида Анур Кумар Диссанаяке ғалаба қозонди

ASTANA. Kazinform - Шри-Ланкадаги президентлик сайловларида “Миллий халқ кучи” альянси етакчиси Анур Кумар Диссанаяке ғалаба қозонди, деб ёзади БЕЛТА.

Анур Кумар Диссанаяке
Фото: Белта

“Комиссия ўз сайтида 55 ёшли Диссанаяке шанба куни бўлиб ўтган сайловда 42,31% овоз билан президентлик сайловларида ғалаба қозонганини маълум қилди. Иккинчи ўринда мухолифат етакчиси Сажит Премадасу, учинчи ўринда эса амалдаги президент Ранил Викрмесингхе жой олган”, — деб ёзади газета.

Сайлов комиссиясига кўра, сайловда қатнашган 13,6 миллион кишининг 5,6 миллиондан ортиғи Диссанаякега овоз берган. Янги президентнинг инаугурацияси 23 сентябрда бўлиб ўтади.

Диссанаякенинг сиёсий фаолияти 1988 йилда Ижтимоий талабалар уюшмасининг миллий ташкилотчиси сифатида бошланган ва ўттиз йилдан ортиқ давом этган. Сиёсатчи “Халқ озодлик фронти” партияси сафидан кўтарилиб, 1995 йилда унинг Марказий ишчи қўмитаси аъзоси, 2001 йилда эса парламент депутати бўлди. 2004-2005 йилларда Шри-Ланка қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, ер ва ирригация вазири лавозимида ишлаган. 2014 йилда Диссанаяке Халқ озодлик фронти партиясининг етакчиси бўлди.

Диссанаяке аввалроқ президент этиб сайланса, озиқ-овқат инқирозига қарши курашишга, таълим ва соғлиқни сақлашга сармоя киритишга ва Шри-Ланканинг иқтисодий ўсиши учун ишлашга ваъда берган эди.

Сўнгги хабарлар