Шимолий Македония кўмирдан воз кечмоқчи

ТЭЦ
Фото: pixabay.com

ASTANA. Kazinform – Шимолий Македонияда асосий энергия манбаи кўмир ҳисобланади. Шу муносабат билан, қишда электр ва иссиқлик энергиясига эҳтиёж ортиб бораётганида, мамлакатнинг бир қанча аҳоли пунктлари Европанинг энг ифлос шаҳарлари ўнталигига кирди, деб ёзади Euronews.

Мамлакат жанубидаги Битол иссиқлик электр станцияси Шимолий Македониянинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг учдан икки қисмини таъминлайди. Ушбу завод 2032 йилгача қайта тикланадиган энергия манбаларига мослаштирилиши керак. Бу Шимолий Македониянинг Европа Иттифоқининг Яшил кун тартибига содиқлигининг бир қисмидир.

“Биз аллақачон мамлакатимизнинг бир қанча ҳудудларида қуёш электр станцияларига сармоя киритганмиз. Аммо бу ҳозирги иссиқлик электр станциялари томонидан тақдим этилаётган энергия билан солиштириш учун етарли эмас. Шу боис, бир нечта кичик атом электр станцияларини қуриш режалаштирилмоқда”, – деди энергия самарадорлиги бўйича эксперт Драган Видановский.

Ўтган ҳафта Шимолий Македония Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан 26,4 миллион евро ажратиш бўйича келишув имзолади. Бу маблағлар “яшил энергия”га ўтишга йўналтирилиши керак.

Бундан ташқари, харажатлар рўйхати давлатга янги энергия тизимларини бошқариш учун зарур бўлган мутахассисларни тайёрлашга ёрдам берадиган ўқув марказини яратишни ўз ичига олади.

“Бизга энергетиклар, ядро физиклари, шунингдек, IT муҳандислари керак, чунки бутун тизим компьютерлар томонидан бошқарилади. Умид қиламанки, ушбу марказ шундай кадрлар билан таъминлайди”, – дея қўшимча қилди Драган Видановски.

Сўнгги хабарлар
telegram