Шимолий Корея бир нечта баллистик ракеталарни учирди
ASTANA. Kazinform – Шимолий Корея бугун, 14 январь куни Япония денгизи томон бир нечта қисқа масофали баллистик ракеталарни учирди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги мамлакат қуролли кучлари бош штабига таяниб хабар берди, деб ёзади DW.

Штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси (ШББҚ) маълумотларига кўра, ракета маҳаллий вақт билан тахминан 9:30 да Чагандо провинциясининг Канге шаҳридан рўйхатга олинган. Ракета денгизга тушишидан олдин тахминан 250 километр учган. Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР томонидан учирилган ракеталар сонига аниқлик киритмади.
Сеул учиришни Пхеньяннинг навбатдаги провокацияси сифатида баҳоламоқда.
“Қисқа масофага учувчи баллистик ракеталарнинг учиш масофасини ҳисобга олсак, уларнинг нишони Жанубий Кореядир”, – дея таъкидлади Yonhap.
ШББҚ учиришни Корея ярим оролида тинчлик ва барқарорликка таҳдид соладиган “провокация” деб атади ва Пхеньян “нотўғри қарор” қабул қилса, тўлиқ тайёр бўлишга ваъда берди. Жанубий Корея ҳарбийлари “кузатув ва ҳушёрликни ошириб, Шимолий Корея ракеталари ҳақидаги маълумотларни АҚШ ва Япония билан бўлишишгани”ни маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея жорий йилда илк ракетасини учиргани ҳақида ёзган эдик.