Шимолий Корея баллистик ракета учирди

ASTANA. Kazinform — Душанба куни Шимолий Корея Япон денгизи (Шарқий денгиз) томон ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракетани учирди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Yonhapга таяниб.

Шимолий Корея баллистик ракета учирди
Фото: Yonhap

Бу Шимолий Кореянинг жорий йилдаги илк ракета учириши эди.

Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси (JCS) Пхеньян ҳудудидан кундузи (маҳаллий вақт билан) тахминан ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракета учирилганини маълум қилди. Батафсил маълумот ҳозирча берилмаган.

— Қўшимча учиришга тайёргарлик кўриш чоғида ҳарбийларимиз мониторинг ва кузатувни кучайтирди ҳамда Шимолий Корея ракетаси ҳақида АҚШ ва Япония билан тўлиқ шай ҳолатда бўлган ҳолда маълумот алмашмоқда, — дейилади қўмита баёнотида.

Ахборот агентлигининг қайд этишича, учириш АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Сеулга ташрифи фонида бўлиб ўтди.

Бундан олдин Шимолий Корея 5 ноябрь куни, АҚШ президентлиги сайловидан бироз олдин Япон денгизи томон бир нечта қисқа масофали ракеталарни учирган эди.

Сўнгги хабарлар