Шимолда бўрон, жанубда совуқ: 4-6 ноябрь кунлари Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANА. Каzinform — “Қазгидромет” РДК 4-6 ноябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, яқин кунларда республика ҳудуди Атлантика океанидан келаётган циклон таъсирида бўлади.
— Мамлакатнинг аксарият қисмида ёғингарчилик (асосан қор) ва шамолнинг кучайиши кузатилади. Республика бўйлаб туман, яхвонлик, шимолий ҳудудларда эса изғирин кутилмоқда, — дейилади хабарда.
Фақат республиканинг ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади.
— Атмосфера фронтларининг ўтиши туфайли жанубий ҳудудларда кучли ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши), республиканинг шимолида эса баъзи жойларда кучли қор ёғиши кутилмоқда, — дейилади “Қазгидромет” РДК хабарида.
Кундузи ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда: шимол ва марказда -2…-10°С, жануб ва жануби-шарқда - +2…+7°С.