Шифокорлар дунёда биринчи марта беморнинг миясида тирик чувалчангни топишди
Паразит мияда икки ойгача қолиши мумкин эди.
Олимларнинг огоҳлантиришича, бу ҳолат касаллик ва инфекцияларнинг ҳайвонлардан одамларга юқиш хавфи қанчалик катта эканлигини кўрсатади.
Жарроҳ қисқични олиб, аёлнинг миясидан 8 сантиметр узунликдаги тирик, буришувчи қуртни чиқариб олганида, операция хонасидаги ҳамма ҳайратда қолди.
Шифокорларнинг фикрига кўра, бу янги инфекция бўлиб, илгари одамларда қайд этилмаган.
Ophidascaris robertsi думалоқ қурти кўпинча Австралия сув питонларида, Австралиянинг катта қисмида учрайдиган заҳарли бўлмаган илонларда учрайди.
Олимларнинг таъкидлашича, аёл катта эҳтимол билан уйи яқинидаги кўл бўйида ўсадиган Варригал кўкатларини йиғиш ёки ейиш пайтида паразитни юқтириб олган.
Паразитология бўйича австралиялик мутахассис Меҳраб Хоссаин (Mehrab Hossain) Emerging Infectioushoods журналидаги мақоласида питон нажаслари ва паразит тухумлари билан заҳарланган ўсимликлардан овқат тайёрлаш учун фойдалангандан сўнг тасодифан юқтирганидан гумон қилмоқда.
Бемор касалхонага 2021 йил январ ойи охирида қорин оғриғи, йўтал, тунда терлаш ва диарея, унутувчанлик ва депрессиянинг кучайиши каби «ғайриоддий аломатлар туркуми» билан ётқизилган.
Кейинчалик сканерлашлар «миянинг ўнг олд қисмидаги атипик жароҳатни» аниқлади.
Меҳраб Ҳоссайннинг сўзларига кўра, бу паразитни одамларда топиш билан боғлиқ дунёда биринчи ҳолат. «Одамларда III босқич личинкаларининг ўсиши ажойибдир, чунки олдинги экспериментал тадқиқотлар қўйлар, итлар ва мушуклар каби уй ҳайвонларида личинка ривожланишини кўрсатмаган».
Сўнгги 30 йил ичида 30 та янги турдаги инфекциялар қайд этилган. Уларнинг тўртдан уч қисми зооноздир - ҳайвонлардан одамларга юқадиган юқумли касалликлар.