Шифокор касбининг нуфузи ортиб бормоқда – Қозоғистон Бош вазири

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловнинг сўзларига кўра, мамлакатда тиббиёт касбининг нуфузи ошиб бормоқда. Убунга шифокорларнинг маоши оширилаётганини мисол қилиб келтирди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Бизнинг вазифамиз ҳар бир фуқарога сифатли ва арзон тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат. Шу мақсадда соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, тиббий асбоб-ускуналар харид қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш, кадрлар тайёрлашга салмоқли маблағ сарфланмоқда. Ҳозирги вақтда магнит-резонанс томография ва компьютер томографияси каби қиммат тиббий тестлар арзонлаштирилди. Ўтган йили Марказий Осиё мамлакатларида беморларни радиожарроҳлик йўли билан даволаш бўйича биринчи Гамма-пичоқ маркази очилди. Тиббиёт ходимларининг иш ҳақи сезиларли даражада ошди. Жорий йилда уларнинг ўртача иш ҳақи 420 минг тенгени, ўрта тиббиёт ходимларининг маоши эса 234 минг тенгени ташкил қилди. Шифокорлик касбининг нуфузи ортиб бормоқда»

, — деди Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида.

Шунингдек, «Қишлоқда соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш» пилот лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини эслатди.

«2025-йилга қадар қишлоқ аҳоли пунктларида 650 та биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаси қуриш режалаштирилган. Шунингдек, 32 туман шифохонаси модернизация қилинади. Умуман олганда, амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар тиббий хизмат сифати ва ундан фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган»

, — деди Бош вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар