Шифокор хатоси: Қозоғистонда беморга суғурта тўлови жорий этилади

«Биз ушбу йўналишдаги таклифни кўриб чиқмоқдамиз ва ҳозирда у устида ишлаяпмиз. Агар халқаро тажрибага эътибор қаратадиган бўлсак, бир қатор мамлакатларда суғурта компаниялари беморнинг даволанишига қанча маблағ сарфлаганини, қандай харажатларга кетганини аниқлайди», — дея А. Ғиният қонун лойиҳасини Мажилисда тақдим этганидан кейин журналистлар саволларига жавоб берди.
Унинг сўзларига кўра, бу муаммо суғурта компаниялари томонидан ҳал қилинади.
«Соғлиқни сақлаш соҳасининг ижтимоий йўналтирилганлигини инобатга олган ҳолда, суғурта тизимини жорий этишнинг дастлабки босқичида суғурта ҳолати бўйича суғурталовчининг жавобгарлиги чегарасини «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонунга ўхшаш тарзда белгилаш таклиф этилди», - деди вазир.
Бу борада тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини суғурта қилиш тизими транспорт соҳасидаги мажбурий суғуртага ўхшайди. Яъни, беморнинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилса, тегишли тўлов кўриб чиқилади:
- ўлим - 1000 БҲМ;
- биринчи гуруҳ ногиронлиги белгиланганда - 800 БҲМ, иккинчи гуруҳ - 600 БҲМ, учинчи гуруҳ - 500 БҲМ.
- мажруҳ бўлиш, жароҳатлар, яъни беморнинг амбулатор ёки стационар даволаниш учун харажатлари бўлса - 300 БҲМ.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов