Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди

None
Фото: ЎзА
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди. Унга Президентлик Олий нишони ва байроғи топширилди.

Айни пайтда Давлат раҳбари нутқ сўзламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган якшанбада Ўзбекистонда Президент сайлови бўлиб ўтди. Сайловда тўрт номзод, жумладан, амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Бу Ўзбекистоннинг янги Конституцияси кучга кирганидан кейинги илк сайловдир. Президентлик муддати беш йилдан етти йилга оширилди.


Сўнгги хабарлар