Шарқий Қозоғистон вилоятида спиртли ичимликлар ичишдан воз кечган қишлоқлар сони 25 тага етди
ASTANA. Kazinform — Шарқий Қозоғистон вилоятидаги 25 та қишлоқ аҳолиси спиртли ичимликлар ичишдан бутунлай воз кечди.
Олтой ўлкасидаги Селезневка қишлоғи аҳолиси алкоголли ичимликлар сотиш ва истеъмол қилишдан воз кечишга қарор қилишди.
Ушбу ташаббус тадбиркорлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. Улар, қишлоқдошларининг таклифига рози бўлиб, алкоголли ичимликлар сотишни ихтиёрий равишда тўхтатдилар.
Аҳолининг сўзларига кўра, асосий мақсад жамоат тартибини мустаҳкамлаш ва оилавий низоларни камайтиришдир.
“Шарқий Қозоғистон вилоятида 2025 йилда 21 та қишлоқ “Алкоголсиз қишлоқ” ташаббусини қўллаб-қувватлаган бўлса, бу йил уларнинг сони 25 тага етди. Бу қишлоқларда ижтимоий вазиятнинг яхшиланиши ва ҳуқуқбузарликлар сонининг камайиши кузатилмоқда”, — деб хабар берди Шарқий Қозоғистон вилояти полиция департаменти матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ақтўбе вилоятидаги 40 та қишлоқ алкоголдан воз кечгани ҳақида хабар берилган эди.