Шарқ ва Ғарб ўртасида очиқ мулоқот зарур - Қозоғистон Президенти

ASTANA. Kazinform - Дунё ўзаро ишонч ва кўп томонлама ҳамкорлик тамойилларига асосланган янги глобал хавфсизлик парадигмасини ўрнатиши керак. Бу ҳақда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг умумий дебатлари чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
«2030 йилгача атиги саккиз йил қолди. Ҳозиргача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга COVID-19 пандемияси, «учта глобал инқироз» (иқлим ўзгариши, биологик хилма-хилликнинг йўқолиши ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши), шунингдек, дунёнинг ҳар бир бурчагидаги можаролар ўчоқлари пайдо бўлиши тўсқинлик қилмоқда. Кеч бўлмай, аввалги тараққиёт йўлига қайтишимиз керак»

, — деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг қайд этишича, бизнинг асосий устуворлигимиз – юзага келиши мумкин бўлган беқарорликка қарши туриш қобилияти, шунингдек, барқарор, мувозанатли ва инклюзив тикланишни таъминлашдир.

«Шарқ ва Ғарб ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек, ўзаро ишонч ва кўп томонлама ҳамкорлик тамойилларига асосланган янги глобал хавфсизлик парадигмасини ўрнатиш зарур. Ҳозирги инқирозли вазият ва геосиёсий қарама-қаршиликларнинг кучайиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, халқаро кескинликни пасайтириш ва БМТ доирасидаги можароларнинг олдини олиш зарур»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар