Шариатдан шартномагача: Ислом ипотекаси самаралими

Жаҳон молия бозорида ислом ипотекасининг улуши ортиб бормоқда. Айниқса, Яқин Шарқда бутун бир институт шаклланган ва экспертлар консерватив тамойилга асосланган диний тизимнинг жаҳон молиявий айланмасидаги улушини 5 триллион долларга баҳоламоқда. АҚШ, Германия, Туркия каби давлатлар эса исломий ипотека асосидаги дастурларни ишлаб чиққан. Қозоғистон жамиятида ислом ипотекасини жорий этиш талаби тез-тез билдирилмоқда. Бу тизим фуқаролар учун қанчалик самарали, банк секторига қандай таъсир кўрсатиши мумкин? Кazinform мухбири мавзуни батафсил таҳлил қилди.

Шариатдан шартномагача: Ислом ипотекаси самаралими
Коллаж: Kazinform

3 миллион фуқаро потенциал мижозга айланиши мумкин

Биринчидан, бир нечта йўналишларни баҳолаш муҳимдир. Улар орасида ислом ипотекаси талабларини ажратиб кўрсатиш, манфаатдор гуруҳни тан олиш ва классик кредитдан фарқини сезиш муҳимдир. Шундан кейингина ҳақиқий вазиятга баҳо бериш мумкин.

Биринчисидан бошлайлик. Одатий бўлиб, ушбу ипотека шариат позициясига амал қиладиган ва классик кредитни "ҳаром" деб ҳисоблайдиган гуруҳ учун мўлжалланган. Албатта, ҳозирги вазиятда қандайдир ўзгаришлар бор - одамлар турли динлардан фойда олишлари мумкин. Бироқ мақсадли аудитория исломий қадриятларга амал қилувчи фуқаролардан иборат бўлгани учун молиявий маҳсулот ҳам ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаб ишлаб чиқилган. Нега? Бунинг сабаби чекловда, аниқроғи, банк манфаатларида. Исломда фоиз билан қарз олиш “рибо” деб аталади ва у энг катта гуноҳлардан ҳисобланади. ҚМДБ позицияси ҳам шу позицияга мос келади [1, 2]. Шу боис, диндор, аммо уй-жой олишнинг ипотекадан бошқа йўлини топа олмаган қозоғистонликларга банк фоизлари рухсат этилмайди. Ислом ипотекасига бўлган талаб шундан келиб чиқади.

“Тижорат банкларида ипотека кредити беришда қарз олувчи ўз маблағлари ҳисобидан уй-жой учун дастлабки бадални тўлайди. Қолган маблағ эса банк томонидан тўланади ва уй банкка гаров сифатида расмийлаштирилади. Банк мижозга фоиз билан пул беради. Бундан ташқари, агар ойлик қарз ўз вақтида тўланмаса, қўшимча тўлов ундирилади. Бундай ҳаракат шариат тамойилларига зиддир”, — дейилади ҚМДБ расмий сайтида.

Ёдингизда бўлса, 2021 йилда “Қозоғистон халқининг диний соҳадаги давлат сиёсатини баҳолаш” номли махсус ижтимоий тадқиқот ўтказилган эди. Ўтказилган сўровда фуқароларнинг 61,8 фоизи диний маросимларга қисман риоя қилишини, 27,4 фоизи диний тамойилларга қатъий амал қилишини таъкидлади. Охирги тоифадагилар сони 3 миллионга етди. Демак, ислом ипотекаси гуллаб-яшнаса, банклар мижозлар тақчиллигини кўрмайдилар.

ислам дини
Инфографика: Kazinform

 

Мутахассисларнинг фикрича, ислом ипотекасининг мақсадли гуруҳи нафақат мусулмонлардир. “Астана” халқаро молия маркази исломий молия бўлими раҳбари Мадина Тукулова молиявий маҳсулотлар кўпчилик учун умумий, деб ҳисоблайди.

- “Исломий молиялаштириш: Қозоғистон бозори таҳлили” ҳисоботига кўра, мамлакатда исломий чакана молиялаштиришнинг потенциал ҳажми 3,9 трлн тенгени ташкил этади. Қозоғистонда янги ислом депозитлари ҳажми 2,8 триллион тенгега етиши мумкин. Тадқиқот натижаси шуни кўрсатдики, исломий молиявий воситаларга талаб анча юқори.

Очиғини айтганда, диний эътиқоди туфайли анъанавий банк хизматларидан фойдалана олмайдиган мусулмонлар сони ортиб бормоқда. Шу муносабат билан исломий молиялаштириш бозорини ривожлантириш долзарб ҳисобланади. Аммо шуни таъкидлаш керакки, исломий молия фақат мусулмонлар учун эмас. Муқобил молиялаштиришнинг бундай туридан диний эътиқодидан қатъи назар, ҳар ким фойдаланиши мумкин, - дейди мутахассис.

Талаблар тортишуви: фоизсиз фойда ва ўзгарган фоиз

Ислом молия тизимида ипотеканинг уч тури мавжуд: ижара, муробаҳа ва мушарака. Номи ўхшаш бўлса-да, ҳар бирининг талаблари ўзгачадир. Масалан, муробаҳада банк уй сотиб олади ва кейин уни мижозга бўлиб-бўлиб сотади. Ижарада эса банк мулкни сотиб олади ва мижоз билан лизинг шартномаси тузади. Сўнггиси - мушарака бироз мураккаброқ бўлиб, у ерда уй эгаси, мижоз ва банк уч томонлама шартнома тузадилар. Фойда олдиндан келишилган улушга кўра бўлинади ва мижоз ўз улушини банкдан босқичма-босқич сотиб олади.

Ислом ипотекасининг жаҳон амалиёти шу уч тизимга асосланади. Агар биз оммавий ислом ипотекасига ўтсак ҳам, эслатиб ўтилган вариантлардан бирини танлаш керак. Асосийси, якуний харажат ва ойлик тўлов олдиндан маълум, қўшимча фоизлар йўқ.

ислом ипотекаси
Коллаж: Kazinform

 

Қозоғистон учун қайси йўл мос келади? Ҳозиргача ислом ипотекасининг энг ликвид модели муробаҳа ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, 15 йил давомида бозорда исломий банкинг оператори бўлган Al-Hilal банки муробаҳа тизимида ишлаган. Бу даврда Астана, Алмати, Чимкент, Туркистон шаҳарларида уй олганлар етарлидир. Чунки дастур механизми оддийдир. Биринчидан, мижоз банк сотиб оладиган ҳар қандай уйни танлайди. Кейинчалик, банк уйнинг нархига қўшимча пул қўшиб, мижозга сотиш учун янги нарх белгилайди. Яъни, банк 10 миллион тенгега уй-жой сотиб олса, уни мижозга 11 миллион тенгега сотиши мумкин. Навбатдаги тартиб шундан иборатки, мижоз уй нархининг 30 фоизи миқдорида дастлабки тўловни амалга оширади ва қолганини келишилган вақтда бўлиб-бўлиб тўлайди.

Шу муносабат билан, эътиборга олиш керак бўлган масала мавжуд. Биринчидан, сотиб олинадиган уй учун қўшишин мумкин бўлган банк устамасида ҳеч қандай чеклов йўқ. Оддий қилиб айтганда, 10 миллион тенгелик уйни 15 миллион тенгега сотиши мумкин. Иккинчидан, даромадни текшириш осон иш эмас, аксарият ислом банклари мижознинг ойлик даромади 250-300 мингдан кам бўлмаслигини талаб қилади. Бу пенсия ва солиқ бадалларидан кейинги соф даромаддир. Демак, “ишлаб топган” маош 400 000 тенгедан ортиқ дегани. Ниҳоят, баъзи ислом банклари тўлов муддатини қисқартириш учун фақат 2-5 йилга бўлиб-бўлиб тўлаш таклиф қилишлари мумкин. Шу сабабли, уй-жой учун ойига 350-450 минг тенге тўлашга тайёр бўлинг.

50 фоиз - камроқ ёки кўпроқ?

Адолат учун, биз ислом ипотекаси "статистик ўртача" одам учун фойдали, деб айта олмаймиз. Бирданига дастлабки тўловни амалга ошириш, ҳар ой камида 300-400 минг тўлаш қийин. Шунинг учун Қозоғистонда ислом ипотека бозори бугун бўшдир. Дастлаб Al-Hilal банки етакчи ва ислом ипотекасини амалга оширувчи ягона молия институти эди, бироқ кейинчалик бу ролдан воз кечди. Банк ваколатхонаси билан боғланиб, тегишли маълумотларни сўраш жараёнида билдикки, молия ташкилоти ҳозирда фақат корпоратив хизматлар кўрсатади, яъни жисмоний шахслар билан ишламайди. У ўз номини ҳам ўзгартирди - энди у ADCB ислом банки. Демак, банк секторида тажрибали ва ишончли ўйинчичи қолмади.

Бу борада бўшлиқ сабабини давлат сиёсати билан боғлайдиганлар етарлича. Жумладан, иқтисодчи-эксперт Жалғасбек Ақболат бирёқлама гаров сиёсати ва ислом банкларининг аҳволи ҳақида гапирди.

“Қозоғистонда иккинчи даражали банклар давлат томонидан кафолатланган. Демак, давлат банкротлик ҳолатида омонатчиларнинг омонатларини қайтаришни кафолатлайди. Ислом банклари учун бундай кафолат йўқ. Агар ислом банкларининг машҳурлиги ҳаддан ташқари ошса, иккинчи даражали банкларнинг таъсири камаяди. Агар улар тушиб кетса, иқтисодиётимиз ва биз яратаётган молия сектори ҳам тушиши эҳтимоли бор”, - дейди эксперт.

Айтиш керакки, бу фикрга қўшилмаганлар ҳам бор. Таниқли PR мутахассиси Айбар Олжаев фикрича, ислом молия тизими анъанавий тизим ўрнини боса олмайди, у манфаатдор гуруҳга имконият бериш билан чекланади.

Айбар Олжаев
Фото: экспертнинг шахсий архивидан

 

- Ислом ипотекаси анъанавий ипотека билан умуман рақобатлаша олмайди. Ахир, принциплар ва мақсадли гуруҳ бошқача. Ислом ипотекаси маълум дин фуқароларига рухсат беради. Банклардан кредит олиш бу гуруҳ аҳли учун “ҳаром” саналади, ислом банклари манфаатдор гуруҳнинг муаммосини ҳал қилишга йўл очади. Аҳолининг қолган қисми эса классик кредит олишдан тўхтамайди, - деди Айбар Олжаев.

Қизиғи шундаки, исломий ипотека ниқоби остида уй-жой савдоси оммалашиб кетди. Бу банклар эмас, қурилиш компаниялари томонидан қилинган ҳаракатдир. Ижтимоий тармоқларда блогерлар орқали реклама бериб, шариат талаблари асосида ипотекани ташкил қилишга ундайди. Материални ишлаб чиқиш жараёнида рекламаси оммабоп бўлган пойтахт компанияларидан бири билан боғланиб, мижоз сифатида ипотека шартномасини тузишни сўрадик. Эътибор берганимиздек, корхона қурилиши тугалланмаган уйларни сотмоқда. Буниси камдек, биринчи тўлов жуда юқори.

– Қурилаётган турар жой бинолари 2026 йилда фойдаланишга топширилади. Биринчи тўлов тахминан 40-50 фоизни ташкил қилади. Қолган суммани 2 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин. Ойлик тўлов 400-500 минг тенге бўлиши мумкин, - деди компания вакили.

Қурилиш компаниялари томонидан таклиф қилинадиган ипотека модели аниқ эмас. Исломий молия тизими 30 фоизлик омонатни ҳисобга олмайди ва қурилиш вақтидаги хавф қопланмайди. Яъни, агар қурилиш муваффақиятсизликка учраса, кўп пул беҳуда кетиши мумкин. Шуни унутмаслик керакки, ушбу муҳим масала юзасидан компанияни судга бераётганлар кўп. Бироқ, шариатга содиқ манфаатдор гуруҳ юқори бадал ва хавфга қарамайди. Классик ипотека учун ариза бериш йўли ёпилганлиги сабабли, ислом ипотекасидан фойдаланишга мажбур бўлади. Ундаги хавф шундаки, тўлов тартиби асосий нарса эмас - фақат шариат расмий равишда бузилмаслиги керак.

Айбар Олжаевнинг фикрича, бизнинг ислом ипотекамизда асосий тамойилларга амал қилинмаяпти. Бироқ, айрим фуқаролар бунга эътибор бермаяпти.

- Ислом ипотекасида фоиз механизми ишламайди. Уй фоизсиз тўланиши керак. Бироқ, айтилишида фоиз бўлмаса-да, амалда вазият бошқача. Масалан, 10 миллион тенгелик уй 12 миллион тенгега сотиладиган ҳолат мавжуд. Шунинг учун уйнинг нархи унинг қийматидан юқори бўлади.

Тўғри, дастлаб одамларнинг бу тизимга қизиқиши бўлган. Кейин тезлик секинлашди. Бунга нима сабаб бўлгани номаълум. Бироқ, бизда ислом банки фаолияти учун жуда катта имконият бор. Ислом банклари ҳам Қозоғистон бозорига киришдан манфаатдор, деб эшитдим, демак, рақобат даражаси паст, - деди Айбар Олжаев.

Бозорга кимлар келади?

Қозоғистон ўзининг ислом ипотекаси моделини шакллантирадими? Бу масала анчадан бери кўтарилиб келинмоқда. Ҳукумат ҳали расмий позициясини билдиргани йўқ, аммо молиявий институтларга рухсат берган кўринади. Бундан ташқари, банк секторини ислоҳ қилиш мураккаб жараён, шунинг учун масъулиятни ташкилотга юклаш, шубҳасиз, энг яхши ечимдир. Бундан ташқари, прогноз қилиш мисоли ҳам мавжуд. Масалан, яқинда “Отбасы банк” раиси Лаззат Ибрагимова фоизсиз ипотека кредити жорий этилиши эҳтимоли борлигини айтди.

“Ислом ипотекаси режамизда бор. Мусулмон қўшниларимиз мавжуд. Фоиз “ҳаром” бўлгани учун ислом ипотекасини яратганлар бор. Биз мижозларимиздан "биз учун шунга ўхшаш маҳсулотни ишлаб чиқиш" бўйича кўплаб сўровларни оламиз. Буни 2025 йилда режа асосида амалга оширамиз”, - деди у.

ислом ипотекаси
Инфографика: Kazinform

 

Ўйлаймизки, ғоя ўз самарасини беради. Чунки маҳаллий банклардаги кредитлар улуши 56 фоиздан ошса, жамият ўзгаришларни талаб қилади. Қолаверса, “Отбасы банк” ипотека кредитининг барча суммасига фоиз қўшиб қўйгани ҳам норозилик уйғотмоқда.

Навбатдаги масала - “қайси банк бу мажбуриятни ўз зиммасига олади?”, “хорижий молия ташкилотлари бозорга қандай маҳсулотлар билан киради?” деган саволларга жавоб олиш. Маҳаллий банкларга келсак, “Отбасы банк”нинг ресурслари борлиги аниқ. ОАВда Алиф Банк қизиқиш билдиргани хабар қилинган эди. Бироқ, иккала ташкилотда ҳам тажриба йўқ. Шунинг учун, улар, албатта, ислом ипотекасини ривожлантириш жараёнида хорижий банкнинг ёрдамига муҳтож.

Ҳукумат бу қадамни аллақачон билгани учун 10-15 йил аввал ислом банклари билан муносабатларни ижобий томонга бурган эди. 2009 йилда Қозоғистон ва БАА ўртасида шартнома имзоланиб, Al Hilal банки филиали очилди. Ўшандан бери ислом банкларининг ҳаракати тўхтамади, уларнинг бизнеси ҳам ривожланди. 2010 йилдан бошлаб ислом молия тизимини такомиллаштириш бўйича йўл харитаси амалга оширилди ва икки йилдан сўнг биз сукук ислом тизими асосида қимматли қоғозларни чиқаришни бошладик.

“Астана” халқаро молия маркази хорижий ислом молия ташкилотлари билан ишлашни тизимли йўлга қўйишда катта ёрдам беради. Марказ ислом молия институтлари учун қулайроқ инфратузилмани яратмоқда. Ислом банклари ва молиявий компаниялар учун капитал талабларини пасайтириш, солиқ имтиёзларини бериш бозорда исломий молиявий ташкилотлар сонининг кўпайишига ёрдам берди.

Мадина Тукулова
Фото: Мадина Тукулованинг шахсий архивидан

 

– Ҳозир ADCB Islamic, Zaman, Alif Islamic Bank ислом банклари, Kazakhstan Ijara Company ва Al Saqr Finance ислом лизинг компаниялари ишламоқда. Шунингдек, сукук каби исломий молиялаштириш воситалари орқали Яқин Шарқ ва бошқа минтақалардан инвесторларни жалб қилиш режаси мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Alif Islamic Bank чакана молиялаштириш доирасида “Ислом ипотекаси” номли янги маҳсулот ишлаб чиқаради. Ушбу банк фаолияти АХММ Молиявий хизматларни тартибга солиш қўмитаси (AFSA) томонидан назорат қилинади, - дейди Мадина Тукулова.

Ислом молия тизими келажакда жиддий молиявий институтга айланса ажаб эмас. Бугунги кунда Қирғизистонда 13 та, Тожикистонда эса 6 та ислом банки ва молия ташкилотлари мавжуд. ADCB Islamic Ўзбекистон бозорига киришга тайёр. Шундай экан, Марказий Осиёда сармоя учун рақобат янги майдонга кўчадиган кўринади.

Сўнгги хабарлар