Шахмат: ўзбекистонлик Синдоров ҳиндистонлик Праггнанандхани енгди

TASHKENT. Kazinform — Кипрда давом этаётган шахмат бўйича Номзодлар турнирининг 3-турида ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров қора доналарда ҳиндистонлик Праггнанандхани мағлуб этди, деб хабар беради UzA.

ўзбекистонлик Синдоров ҳиндистонлик Праггнанандхани енгди
Фото: UzA

Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳс давомида Синдоров дона суришлардаги аниқлик ва совуққон қарорлар қабул қилиши натижасида рақиби хатоликларга йўл қўйди. Бу ўз-ўзидан Жавоҳирга муҳим ғалабани тақдим этди.

натижа
Фото: UzA

3-тур доирасидаги Маттиас Блюбаум – Андрей Есипенко ва Хикару Накамура – ​​Аниш Гири қарама-қаршилигида муроса йўли танланган бўлса, Фабиано Каруана оқ доналарда хитойлик Вэй Ини доғда қолдирди.

ўзбекистонлик Синдоров ҳиндистонлик Праггнанандхани енгди
Фото: UzA

4-тур ўйинлари остонасида 2,5 очкога эга Синдоров ва Каруана Номзодлар турнирида етакчилик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров – жаҳон кубоги соҳиби.

Сўнгги хабарлар