08:15, 04 Август 2022 | GMT +5
Шахмат олимпиадасида Қозоғистон эркаклар терма жамоаси ғолиб чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган Шахмат Олимпиадасида Қозоғистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари олтинчи ўйинини ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу сафар эркаклар терма жамоаси Чехияни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди. Аристанбек Оразаев ва Қазибек Ногербек ғалаба қозонган бўлса, Ринат Жумабаев дуранг ўйнади. Алишер Сулайменов рақибини мағлуб этди.
Бунгача улар Ливан ва Латвияни 4:0, Хитой Тайбейни 3:1, Марокашни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этиб, Тожикистонга 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Аёллар терма жамоаси олтинчи турда Озарбайжонга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Бунгача Перу, Куба ва Бельгияни 3:1, Гватемалани 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, Мўғулистон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди.