ШҲТ минтақавий аксилтеррор кенгашининг 40-йиғилиши бўлиб ўтди

None
Фото: ҚР МХҚ матбуот хизмати
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси раислигида Астана шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ МАТ) Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгашининг 40-юбилей йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ваколатли органлари ҳамда ШҲТ Ижроия қўмитаси делегациялари иштирок этди.

Беларусь ва Мўғулистон вакиллари кузатувчи сифатида таклиф этилди.

photo

Йиғилиш иштирокчиларига Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ермек Сағимбаев табрик сўзи айтди.

У ШҲТ ташкил этилганидан буён ташкилот ривожига катта ҳисса қўшганини, минтақавий ва глобал миқёсда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашнинг таянчи ва мувофиқлаштирувчи марказига айланганини таъкидлади.

photo

Форумда терроризмни молиялаштириш каналларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш, шунингдек, ноқонуний қурол савдосига қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

ШҲТга аъзо давлатларнинг терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича 2022-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини амалга оширишнинг оралиқ якунлари эълон қилинди.

photo

Кейинги давр учун режалар муҳокама қилинди.

Шу тариқа, Ҳиндистон Республикаси ҳудудида интернет тармоғидан террористик, сепаратистик ва экстремистик мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш бўйича семинар ва қўшма машғулотлар ўтказиш режалаштирилган.

photo

Шунингдек, томонлар минтақада барқарорлик ва хавфсизликни сақлашга қаратилган қўшма лойиҳалар ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича якуний ҳужжатни имзоладилар.

ШҲТ МАТнинг навбатдаги йиғилишини Хитой Халқ Республикаси ҳудудида ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

photo


photo
Сўнгги хабарлар
telegram