Ш.Мирзиёев Нурсултон Назарбоевнинг соғлиғидан хавотирдалигини билдирди
«Ҳаётингиздаги ушбу синовли ва мураккаб пайтларда биз учун ҳамиша чексиз эҳтиромга сазовор бўлиб келган Сиз, азиз оғамни
ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигимни ва яқин кўмакдош эканлигимни яна бир бор чин қалбдан маълум этмоқчиман.
Ҳеч шубҳасиз, қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, шифо топишингизга ва тузалиб кетишингизга ишончим комилдир.
Қадрли Нурсултон Абишевич, Сизга Қодир Аллоҳдан мустаҳкам сиҳат-саломатлик, куч-қувват ва янги зафарлар ато қилишини сўраб қоламан.
Тез орада Сиз билан дийдор кўришиш бахтига муяссарлик насиб этишига умид қиламан», - дейилади телеграммада.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоев коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилганди.