Сеулда 11 та тил учун интерактив таржимонлар ўрнатилади
Сеул ҳукумати пойтахтнинг туристик ахборот марказларида тезкор таржима хизматларига эга интерактив экранларни ўрнатади, дея хабар беради Kazinform агентлиги The Korea Heraldга таяниб.
Хизмат 20 ноябрдан бошлаб иккита туристик ахборот марказида – Gwanghwamun Tourist Information Center ва Seoul Tourism Plazaда тақдим этилади, экранлар кейинроқ бошқа жойларда ўрнатилади.
Таржима хизмати туфайли Сеулга ташриф буюрган сайёҳлар ўзлари ёқтирган тилда ёрдам олишлари мумкин бўлади.
Ушбу хизмат сунъий интеллект, рақамли нутқдан матнга технологиясига асосланган таржима механизмидан фойдаланади ва таржима қилинган матнни шаффоф экранда акс эттиради.
Шаҳар ҳукуматига кўра, таржималарнинг тўғрилиги одамлар хизматдан фойдаланиши билан яхшиланади, бу эса сунъий интеллектга ўрганиш имконини беради.
Ушбу хизмат 11 та тилда тақдим этилади: рус, инглиз, соддалаштирилган хитой, япон, тай, вьетнам, малай, индонезия, араб, испан ва француз.
Ушбу тилларни танлашда 2019 йилда Жанубий Кореяга ташриф буюрган сайёҳлар сони бўйича мамлакатлар рейтинги асос қилиб олинган.