07:06, 12 Сентябрь 2023 | GMT +5
Сешанба учун об-ҳаво маълумоти
ASTANA. Kazinform – 12 сентябрь куни чуқур, фаол циклон ва унга алоқадор фронтал қисмлар таъсирида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.
Республиканинг маркази, шимоли, шимоли-ғарби, шарқи ва жануби-шарқида кучли ёмғир, дўл ёғиши кутилмоқда.
Республиканинг жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор шаклида кучли ёғингарчилик кутилади. Барча ҳудудларда кучли шамол бўлиши, шимолий ва шимоли-ғарбда туман тушиши, жанубда чанг бўрони бўлиши кутилмоқда.