Серик Жуманғарин ва Афғонистон савдо вазири ҳамкорликнинг барча жиҳатларини муҳокама қилди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин ва Афғонистон савдо ва саноат вазири Алҳаж Нуриддин Азизий ҳамкорликнинг асосий жиҳатларини муҳокама қилди, дея хабар беради Қозоғистон Республикаси Ҳукумати матбуот хизмати.
None
Фото: primeminister.kz

Жуманғарин апрелда Кобулга ташрифи чоғида томонлар мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард доллардан 3 миллиард долларга ошириш вазифасини қўйганлигини таъкидлади.

«Қозоғистон компанияларининг Кобулга сўнгги ташрифи натижаларига кўра, энергетик ичимликлар, ун маҳсулотлари, минерал ўғитларнинг биринчи жўнатилиши амалга оширилди, кунгабоқар ёғига ҳам қизиқиш бор. Афғонистондан импортда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан бир қаторда тўқимачилик маҳсулотлари ҳам бор. Бизда фаол иш йўналиши мавжуд», – деди Серик Жуманғарин.

photo

Ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида Афғонистон томонига Қозоғистоннинг Ҳирот шаҳридаги савдо уйи салоҳиятидан фойдаланиш ва Қозоғистонда ўзининг савдо ваколатхонасини очиш таклиф этилди.

Учрашув иштирокчилари мавжуд савдо йўлларини ривожлантириш, Афғонистон ва унинг ҳудуди орқали юкларни етказиб беришнинг муқобил йўналишларини яратиш имкониятларини муҳокама этди.

Қозоғистон Афғонистонда амалга оширилаётган бошқа иқтисодий лойиҳаларда, хусусан, транспорт, тоғ-кон саноати, телекоммуникация ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида маҳаллий компанияларнинг иштирокини кўриб чиқмоқда.

photo

Хусусан, жорий йил апрелда Қозоғистон делегациясининг Кобулга ташрифидан сўнг «Қазақтелеком» АЖ Афғонистон томони билан тижорат асосида Афғонистонга оптик толали интернет етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.

Қозоғистон ва Афғонистон таълим соҳасида ҳам ҳамкорлик қилади. Бугунги кунда Ал-Фаробий номидаги ҚазДУда 130 нафар Афғонистонлик талаба таҳсил олмоқда.

Серик Жуманғарин агар қизиқиш бўлса, Афғонистондан келган талабалар сонини кўпайтиришни таклиф қилди.

photo

Сўнгги хабарлар