Сербия раҳбари бу йил Астанага ташриф буюради

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Сербия Президенти Александр Вучич билан музокаралар ўтказди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Presidents of Kazakhstan and Serbia hold talks in Moscow
Фото: Ақорда

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўтган йилнинг ноябрь ойида Белградга қилган расмий ташрифини мамнуният билан эслаб, унинг икки мамлакат ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришдаги аҳамиятини таъкидлади.

Ташриф чоғида савдо ва сармоя, саноат, энергетика, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, транспорт, рақамлаштириш, сунъий интеллект, шунингдек, ҳарбий-мудофаа саноати каби соҳаларда шартномалар имзоланди.

Александр Вучич Сербия Қозоғистон билан стратегик шериклик кўламини янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Давлат раҳбарлари ҳар икки томоннинг аввал эришилган келишувларни амалга оширишга содиқлигини тасдиқладилар ва жорий йилда Сербия президентининг Астанага режалаштирилган ташрифи доирасида икки томонлама ва кўп томонлама кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Қозоғистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар