Сентябрда 244 нафар кўнгилли Қозоғистоннинг коронавирус вакцинаси билан эмланади

NUR-SULTAN. Kazinform – Ушбу ойда Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги ҳузуридаги Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган вакцина билан 244 нафар кўнгилли эмланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«2020 йил сентябрь ойида 244 кўнгилли учун эмлашнинг клиник синовлари бошланади. Шулардан 44 нафари вакцина билан клиник синовларнинг биринчи босқичида, қолганлари иккинчи босқичда эмланади», - дейилади институтнинг Facebook саҳифасидаги хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган вакцинани расмий равишда клиник синовлар учун тайёр вакциналар рўйхатига қўшди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, шунингдек, Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ, Германия, Япония, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Белгия, Швеция, Сингапур, Италия, Австралия, Тайван, Куба, Франция, Австрия ва Канада каби мамлакатларнинг компаниялари томонидан яратилган жами 33 та вакцинани клиник синовлари учун тайёр вакциналар рўйхатига киритган.


Сўнгги хабарлар