Сентябр ойида Қозоғистон коронавирус тарқалиши секинлашади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда август ойида коронавирус инфекциясининг ўртача кунлик даражаси 4000 ҳолатга кўтарилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Ҳозирги вируснинг ўзига хос хусусиятлари, соғлиқни сақлаш тизими юкламаси, касалликнинг тарқалишини ҳисобга олган ҳолда вазирлик мутахассислар билан биргаликда эпидемиологик вазиятни прогноз қилди. Унга кўра, август ойида коронавирус инфекцияси билан бир кунда ўртача 4 минг одам касалланади. Бу кўрсатгич сентябрда пасайишини тахмин қиляпмиз», - деди Ажар Ғиният.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Қозоғистонда аҳолини эмлаш ва қайта эмлаш учун уч турдаги эмлашлар мавжуд. Яъни, QazVac, Sinopharm, Pfizer вакциналари таклиф этилади.

«Жами 1 350 000 дан ортиқ дозалар мавжуд. Йил охиригача узлуксиз иммунопрофилактикани таъминлаш мақсадида жорий йил охиригача болалар ва ҳомиладор аёллар учун 500 мингга яқин QazVac вакцинаси ва 300 минг доза Pfizer препаратини олиш режалаштирилган», — деди вазир.

Сўнгги хабарлар