Сенатнинг бугунги мажлисида фақат битта қонун қабул қилинади
ASTANA. Kazinform – Бугун ҚР Парламенти Сенатининг ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Депутатлар кўриб чиқиши учун аввалроқ Мажилис томонидан қабул қилинган фақат битта қонун тақдим этилади.

Одатда ҳар душанба куни Сенат раиси Маулен Ашимбаев раислигида бюро йиғилиши ўтказилиб, унда пайшанба куни бўлиб ўтадиган палата мажлисида сенаторлар муҳокамасига чиқариладиган қонун лойиҳалари тасдиқланар эди. Бу ҳафтанинг бошида палата раиси, Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари Қурултойи Котибияти раҳбари Маулен Ашимбаев Саудия Арабистони Консультатив кенгашининг таклифига биноан ушбу мамлакатга ташриф буюрган эди. Сафар доирасида Эр-Рияд шаҳрида Подшоҳликнинг Консультатив кенгаши раиси Абдуллоҳ бин Муҳаммад бин Иброҳим Ал-Аш-Шайх ҳамда Ислом ишлари, воизлик ва тарғибот вазири Абдулатиф бин Абдулазиз бин Абдурраҳмон Ал-Аш-Шайх билан учрашувлар ўтказди. «Дин етакчилари адолатли ва хавфсиз дунё учун» номли давра суҳбатида иштирок этди. Дунё Ислом Лигаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Шу сабабли анъанавий бюро йиғилиши ўтказилмади.
Бироқ бугунги палата мажлиси кун тартибига атиги 1 та қонун киритилгани маълум. Бу Қозоғистон Республикасининг “Хизматларнинг эркин савдоси, инвестицияларни ташкил этиш, улардан фойдаланиш ва амалга ошириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонунидир.

Сенаторлар муҳокамасига киритилган ҳужжат юзасидан Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Жанель Кушукова маъруза қилади. Кун тартибидаги масалаларни кўриб чиққандан сўнг депутатлар Ҳукумат аъзоларига депутатлик саволлари билан чиқишлари мумкин. Йиғилишдан сўнг ОАВ вакиллари учун брифинг ташкил этилиб, унда Жанель Кушукова ва сенатор Серик Шайдаров журналистлар саволларига жавоб беради.
Айтиш жоизки, мазкур қонун жорий йилнинг 26 февралида Мажилис депутатлари томонидан қабул қилинган эди.
Қонун лойиҳаси юзасидан маъруза қилган ҚР Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев келишувдан кўзланган асосий мақсад Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун эркин савдо зонасини ташкил этишдан иборат эканлигини таъкидлади.

“Хизмат кўрсатиш соҳаси жаҳон иқтисодий ўсишининг энг яхши ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларда хизматлар глобал ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 70 фоизини, ривожланаётган мамлакатларда эса 50 фоизини ташкил қилади. Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти таркибида хизматларнинг улуши 50 фоиздан ортиқни ташкил этган бўлса, МДҲ мамлакатларида бу кўрсаткич 40-60 фоизни ташкил этади. Ҳозирги вақтда жаҳон ялпи ички маҳсулотида хизматларнинг улуши ортиб бормоқда. Замонавий технологияларнинг жадал ривожланиши фонида бу тенденция тобора кучайиб бормоқда. Шу боис хизмат кўрсатиш ва савдо-сотиқ соҳасига алоҳида эътибор қаратишимиз муҳим”, – деди у.
Унинг сўзларига кўра, келишув МДҲга аъзо давлатларнинг хизмат кўрсатувчи провайдерларига ҳамкор бозорларда янада қулай шарт-шароитларни таъминлаш бўйича мажбуриятларни белгилаш имконини беради. Шу билан бирга, МДҲ маконида янада қулай сармоявий муҳит яратади. Қозоғистоннинг МДҲ давлатлари билан хизматлар айирбошлаш ҳажми 2024 йилнинг 9 ойида 3,2 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, экспорт хизматлари ҳажми 1,61 миллиард долларга етди. У бизнес, транспорт, телекоммуникация, экология, молиявий ва таълим хизматлари, қурилиш ва туризм каби соҳаларда кафолатлар беради. МДҲ давлатларидан телекоммуникация, компьютер ва ахборотлаштириш хизматлари, туризм ва техник хизматлар импорти 1,59 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.
“Шунингдек, келишувда халқаро тажрибага мувофиқ инвесторлар манфаатларини ҳимоя қилишнинг юқори даражаси инобатга олинган. МДҲ давлатларидан Қозоғистон Республикасига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар умумий оқими ўтган йилнинг 9 ойида 2,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Ҳужжатга Қозоғистоннинг давлат харидлари, ер масалалари, ер ости бойликларидан фойдаланиш, табиий монополиялар, қайта тикланувчи энергия манбаларини тартибга солиш каби масалалар кирмайди. Келишувни ратификация қилиш МДҲ давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга, маҳаллий хизматлар экспортини рағбатлантиришга, қозоғистонлик корхоналарнинг МДҲ ҳудудида ўз филиалларини очишида қулай шароит яратишга ва ўзаро инвестицияларни жалб этиш имкониятини беради”, – деган эди вазир.
Келишувга Қозоғистоннинг давлат харидлари, ер масалалари, ер ости бойликларидан фойдаланиш, табиий монополиялар, қайта тикланувчи энергия манбаларини тартибга солиш каби масалалар кирмайди. Келишувни ратификация қилиш МДҲ давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, маҳаллий хизматлар экспортини рағбатлантириш, Қозоғистон корхоналарининг МДҲ ҳудудида ўз филиалларини очиши учун қулай шароит яратиш ва ўзаро инвестицияларни жалб этиш имконини беради.