Сел оқибатида Иссиқкўл яқинидаги 92 та уйни сув босди

BISHKEK. Кazinform – Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятининг Тюп туманида сел оқими учта қишлоқ ва ички йўлларни сув босди, дея хабар беради Кazinform Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.
None
Фото: facebook.com/mchs.gov.kg

Агентлик маълумотларига кўра, кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқини муносабати билан Талди-Суу, Корумду ва Коочу аҳоли пунктларида фавқулодда ҳолат режими жорий этилган. Сел оқими натижасида 92 та турар-жой бинолари, ертўлалар ва уларга туташ ҳудудлар, қишлоқ хўжалиги ерлари ва ички йўллар сув тошқини зонасида қолган.

Табиий офат жойида 249 киши ишламоқда, улардан 103 нафари Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари бўлиб, бошқарманинг махсус техникаси жалб этилган. Фуқаро муҳофазаси комиссияси томонидан етказилган моддий зарарни аниқлаш ва зарар кўрган уй-жойларни ҳисоблаш ишлари олиб бориляпти.

photo

photo

photo

photo

Сўнгги хабарлар