Саудия Арабистонида Ҳаж зиёрати чоғида 14 иорданиялик ҳалок бўлди, 17 нафари бедарак йўқолди
Саудия Арабистонида 14 иорданиялик Ҳаж зиёрати чоғида ҳалок бўлди, уларнинг баъзилари жазирама туфайли жон таслим қилган, яна 17 киши бедарак йўқолди, деб хабар беради Каzinform Иордания ТИВга таяниб.

Ўлимга иссиқ об-ҳаво сабаб бўлгани айтилди. Душанба куни Маккада ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 47 даражага етиши кутилмоқда.
Пайшанба куни Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ҳақида огоҳлантирди.
Иордания Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистони расмийлари билан марҳумларнинг жасадларини уларнинг оилалари хоҳишига кўра дафн этиш ёки ўз ўйларига етказиш тартиб-қоидаларини мувофиқлаштирганини маълум қилди.
To prevent heatstroke, minimizing exposure to direct sunlight in the Holy Sites is best.#Hajj_1445H#Ease_and_Tranquility pic.twitter.com/ogrL4NHZG4
— Ministry of Hajj and Umrah (@MoHU_En) June 16, 2024
Иордания Ташқи ишлар вазирлигининг Операция ва консуллик ишлари бўйича директори Суфён ал-Қуда ҳалок бўлган зиёратчиларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди, шунингдек, ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган зиёратчилар Иорданиянинг расмий ҳаж делегацияси таркибида эмаслигини маълум қилди.
Шунингдек, у ҳаж зиёратини бажараётган барча иорданияликларни исталган вақтда ёрдам сўрашга чақирди.
Бундан ташқари, Саудия Арабистони расмийлари билан биргаликда бедарак йўқолган 17 нафар иорданиялик зиёратчиларни қидириш ишлари давом этмоқда.
Саудия Арабистони Бош Статистика Бошқармаси маълумотларига кўра, чоршанба куни ниҳоясига етадиган ҳаж дунёдаги энг йирик оммавий йиғинлардан бири бўлиб, бу йил 1,8 миллиондан ортиқ зиёратчилар иштирок этиши кутилмоқда.