Саудия Арабистони Ҳаж вақтида Маккага киришга янги чекловлар киритди
ASTANA. Kazinform – Саудия Арабистони 29 апрелдан бошлаб Ҳаж мавсумида Макка ва Мадинага киришга чекловлар жорий қилди. Ушбу тақиқ 10 июнгача, яъни Ҳаж зиёрати тугагунга қадар давом этади, деб ёзади Report.

Энди муқаддас қадамжоларга фақат махсус Ҳаж визаси бўлганларгина кириши мумкин. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, рухсатномасиз ҳаж зиёратини адо этишга ёки бошқа турдаги виза билан Маккага киришга уринганлар 20 минг Саудия риали (тахминан 5300 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилади.
Бундан ташқари, рухсат этилмаган зиёратчиларга ёрдам берган ёки уларга виза берганлар 100 000 риал (26 000 АҚШ доллари)гача жаримага тортилади.
Маккага ноқонуний киришга уринган хорижликлар мамлакатдан чиқариб юборилади ва Саудия Арабистонига 10 йилгача кириши тақиқланади. Ҳаж рухсатномасисиз одамларни Маккага олиб кетаётган автомобиллар мусодара қилинади ва уларнинг эгалари жиноий жавобгарликка тортилади.
Туризм вазирлиги ҳаж мавсумида Ҳаж рухсатномаси бўлмаган шахсларни Макка шаҳридаги меҳмонхона ва турар жойларга жойлаштириш қатъиян ман этилганини маълум қилди.