Сариағаш-Тошкент темир йўлидаги юкламани камайтириш йўли топилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Сариағаш-Тошкент» йўналиши юкламасини «Дарбаза-Мақтаарал» линияси орқали ҳаракат қисқаради. «Қазақстан темір жолы» миллий компанияси раҳбари Нурлан Сауранбаев Ҳукумат йиғилишида ҳисоб берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йили юк айланмаси 239,3 миллиард тонна-километрга етди. Бу мустақиллик йилларида энг юқори кўрсаткичдир. Транзит эса 39,6 миллиард тонна-километрга ошиб, ўтган йилга нисбатан 2 фоизга ўсган. Компаниянинг умумий даромади 120,6 миллиард тенгега етди. Бу ўтган йилга нисбатан 7,4 баробар кўпдир. Феврал ойида компания ходимларининг ўртача иш ҳақи 273 минг тенгени ташкил қилди», - деди компания раҳбари.

У, шунингдек, Ўзбекистон билан алоқалар ҳажмининг ортиши ҳисобига янги йўналиш очилишини таъкидлади.

«Ҳозирги кунларда Сариағаш – Тошкент магистрал темир йўл участкасининг мавжуд инфратузилмаси ўз чегарасига етганини кўрмоқдамиз. Сариағаш станцияси ва Сариағаш-Тошкент участкасидаги юкларни камайтириш мақсадида Дарбаза-Мақтаарал темир йўл линиясини қуришга қарор қилинди. Мазкур линиянинг қурилиши нафақат юк ташишни тизимли ривожлантириш, балки аҳоли зич жойлашган ва агросаноат ҳудудини магистрал темир йўл тармоғи билан боғлаш имконини беради», — деди Нурлан Сауранбаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар