«Saraishyq Upgrade 2025»: Атирауда халқаро ёшлар форуми бўлиб ўтди

ASTANА. Кazinform — Атирауда мулоқот, маданий алмашув ва ижодий соҳада ҳамкорлик майдонига айланган «Saraishyq Upgrade 2025» халқаро ёшлар форуми бўлиб ўтди.

форум
Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги

Тадбир Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги кўмагида Атирау вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилди. Форум доирасида панел муҳокамалари, тематик бўлимлар, маҳорат дарслари ўтказилди. Шунингдек, кинематография, мусиқа, маркетинг, театр ва саҳна санъати, хореография, IТ ва сунъий интеллект йўналишларида ёшлар лойиҳалари танлови ташкил этилди.

Тадбирда Қозоғистоннинг барча вилоятлари вакиллари ҳамда Озарбайжон, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистон делегатлари иштирок этиб, 300 га яқин киши қатнашди.

«Saraishyq Upgrade 2025» форуми ёшларнинг халқаро мулоқотнинг янги форматларига бўлган алоҳида қизиқишини намоён этди.

Маданият ва ахборот вазирлигидан маълум қилишларича, мазкур тадбир ёшлар дипломатиясини мустаҳкамлаш, ижодий соҳани ривожлантириш, давлатлараро ҳамкорликни кенгайтириш йўлида муҳим қадам бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Қозоғистонда 10 та хорижий университетлар филиалларини очади. Бу ҳақда Jibek Joly каналининг «Бүгін LIVE» кўрсатувида Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди.

Сўнгги хабарлар