Санкциялар глобал транспорт тизимига путур етказмоқда – Қасим-Жомарт Тоқаев

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида асосий эътиборни иқтисодий ва сиёсий санкциялар оқибатларига қаратди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Биз икки авлод ҳаётида биринчи марта ядро қуролидан фойдаланиш хавфига дуч келяпмиз. Бу охирги чора сифатида ишлатилмаслиги керак. Янги таҳдидлар сунъий иқтисодий тўсиқлар ва изоляцияга олиб келмоқда. Иқтисодий ва сиёсий санкциялар янги нормага айланди. Улар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлайдиган транспорт тизимига путур етказмоқда. Бу миллионлаб одамларга, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож жамиятларга таҳдид солмоқда»

, — деди Давлат раҳбари.

Шунингдек, Президент бу муаммоларнинг оқибатлари эртага муаммоларга олиб келишини айтди.

«Бу муаммолар инфляция тезлашиши ва иш ўринларининг йўқолиши ҳамда глобал иқтисодий пасайиш, айниқса, ривожланаётган мамлакатларда қўрқувнинг кучайишига олиб келади. Бу инқирозлар иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва барқарор ривожланишни мустаҳкамлаш бўйича биргаликда қабул қилинган шошилинч қарорларни амалга оширишга тўсқинлик қилади»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram