«Самруқ-Қазна» ягона акциядори - Ҳукуматга 302 миллиард тенге дивиденд тўлади

ASTANA. Kazinform - «Самруқ-Қазна» ягона акциядори - Ҳукуматга 302 миллиард тенге дивиденд тўлади. Бу ҳақда мазкур жамғарманинг иқтисодиёт ва молия бўйича директори Назира Нурбаева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Жамғарманинг дивиденд сиёсатига кўра, давлат томонидан ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда йиллик дивиденд миқдори тизимни ташкил этувчи корхоналардан жамғарма томонидан олинадиган дивидендларнинг 50 фоизига тенг. 2022 йилда дивиденд сиёсатининг бажарилиши 124 фоизни ташкил этади, яъни тўланиши лозим бўлган 245 миллиард тенге ўрнига акциядорга тўланган умумий сумма 302 миллиард тенгени ташкил этди», — деди у фондда ўтказилган матбуот анжуманида.

Унинг таъкидлашича, 2021 йилда дивиденд сиёсатининг янги усуллари қабул қилинганидан буён ягона акциядорга ўтказилган тўлов миқдори икки баробарга ошган.

«Ягона акциядорга тўланган 302 миллиард тенгедан ташқари, фонд гуруҳи йирик солиқ тўловчи ҳисобланади. 2022 йил якунлари бўйича тўланган солиқ миқдори 1,7 триллион тенгени ташкил этади. Бу 2021 йилдаги кўрсаткичдан 529 миллиард тенгега кўпдир», — деди Назира Нурбаева.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар