«Самруқ-Қазна» Абай вилоятидаги ёнғин қурбонларига 200 миллион тенге юборди

ASTANA. Kazinform – «Самруқ-Қазна» Абай вилоятидаги ёнғин қурбонларига 200 миллион тенге ажратди. Бу ҳақда жамғарма раҳбари Нурлан Жақипов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None

Маблағлар эвакуация қилинган аҳоли пункти аҳолисига, шунингдек, ёнғинга қарши кураш бўйича мутахассисларга инсонпарварлик ёрдами сифатида тақдим этилади ва Samruk-Kazyna Trust корпоратив хайрия фонди орқали ўтказилади.

«Бутун Қозоғистон ўрмон ёнғинлари авж олган Абай вилоятидаги ватандошларимиздан хавотирда. Давлатимиз раҳбари фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича кўрсатмалар берди. Биз ҳам миллий бойлик жамғармаси сифатида муаммолардан четда қола олмаймиз», – деб ёзди Нурлан Жақипов Twitterдаги саҳифасида.


Сўнгги хабарлар