Самирхон Абабакиров Универсиада-2025да иккинчи медални қўлга киритди
BERLIN. Kazinform – Қозоғистон таэквондо жамоаси Германияда бўлиб ўтган Универсиада-2025 мусобақасида иштирокини якунлади. Бу ҳақда ҚР Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Мусобақанинг сўнгги куни Қохоғистон терма жамоаси иккита медалга эга бўлди.
Аёллар жамоаси жамоавий баҳсларда учинчи ўринни эгаллади. Бу медални Қозоғистонга Мария Севостьянова, Айша Адилбекқизи ва Нурай Хусвинова олиб келди.
Шунингдек, Қозоғистон аралаш жамоалар ўртасида ҳам учинчи ўринни эгаллади. Шоҳсуфага Самирхон Абабакиров, Қаблан Бейбарис, Назим Махмутова ва Айдана Сундетбай кўтарилди.
Аввалроқ Абабакиров якка тартибдаги баҳсларда олтин медалга сазовор бўлгани хабар қилинган эди.
Шундай қилиб, қозоғистонлик таэквондочилар Универсиадани 1 та «олтин» ва 7 та «бронза» медали билан якунладилар.