18:03, 15 Ноябрь 2021 | GMT +5
Самбо бўйича жаҳон чемпионати: Умумжамоа ҳисобида Қозоғистон терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида самбо ва жанговар самбо бўйича катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида қозоғистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Эркаклар ва аёллар ўртасидаги баҳсларда Жананиет Рахат (64 кг) ва Гулдана Алмуханбетова (54 кг) олтин медални қўлга киритди.
Жанговар самбо бўйича Мади Райхон (98 кг) кумуш медални қўлга киритди. Қизлар ўртасида Ажар Салиқова (65 кг), Дилдаш Қуришбаева (72 кг) иккинчи ўринни эгаллади.
Терма жамоадан Болатбек Раимқулов (58 кг), Айдин Дартаев (79 кг), Нуркен Домбаев (58 кг), Адилбек Сейсов (64 кг), Умар Янковский (88 кг) бронза медалларини қўлга киритди.
Турнир 12-14 ноябр кунлари бўлиб ўтди. Унда 50 та давлатдан курашчилар иштирок этди. Мусобақа тарихида илк бор 7 та вазн тоифасида совринли ўринларни эгаллади.
Навбатдаги жаҳон чемпионати 2022 йилда Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтади.