Самарқандда Жаҳон туркий тиббиёт конгресси бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform – Шу йил 15-17 август кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатларнинг соғлиқни сақлаш вазирлари учрашуви ва 9-Жаҳон туркий тиббиёт конгресси бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform «Дунё»га таяниб.
None
Фото: kapital.kz

Учрашувда ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг соғлиқни сақлаш вазирлари, шунингдек, дипломатик корпус вакиллари, етакчи олий тиббиёт ўқув юртлари ректор ва профессорлари, нуфузли тиббиёт клиникалари, илмий-тадқиқот институтлари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари, йирик фармацевтика ва тиббиёт компаниялари ҳамда дунёнинг турли мамлакатларидан олимлар иштирок этади.

Анжуман иштирокчилари соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва иштирокчи мамлакатларнинг тиббиёт фанларини ривожлантириш соҳасидаги мавжуд салоҳиятини ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қиладилар.

Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш вазирларининг учрашувида навбатдаги Конгресс ўтказиладиган мамлакат номи ҳам аниқланади.

Сўнгги хабарлар