Самарқандда триатлон бўйича ҳарбийлар ўртасида мусобақа ўтказилди

SAMARQAND. Kazinform – Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” халқаро туризм марказида ўтказилган нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Бельгия, Канада, Испания, Франция, Германия, Словения, Швейцария, Қатар, Россия, Эрон, Португалия ва Қозоғистондан 120 нафар спортчи иштирок этди, деб ёзади ЎзА.

Мусобақа
Фото: ЎзА

Жаҳон чемпионати Халқаро ҳарбий спорт кенгаши (CISM) раҳбарлигида Мудофаа вазирлиги, Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон триатлон федерацияси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди, дейилади Мудофаа вазирлиги маълумотида.

Спортчилар 3 та тоифада – яккалик, жамоавий (MIX) ва ёши катталар (Senior) ўртасидаги баҳсларда медаллар жамланмаси (яккалик ва гуруҳ баҳслари) учун куч синашди.

Мусобақа
Фото: ЎзА

Профессионал ва ёши катта спортчилар ўртасида кечган яккалик баҳсларида спортчилар очиқ сув ҳавзасида 750 метр масофага сузиш, халқаро талабга жавоб берувчи йўналишда 19 километр масофага велоюриш ҳамда тарихий марказда ташкил этилган трассалар бўйлаб 5 километр масофага югуришни амалга оширишди.

Мусобақа
Фото: ЎзА

Мусобақанинг умумий натижаларига кўра, биринчи ўрин Франция Республикаси терма жамоасига, иккинчи ўрин Россия Федерацияси жамоасига, учинчи ўрин эса Ўзбекистон Республикаси терма жамоасига насиб этди.

Иштирокчилар муносиб тақдирланди.

Сўнгги хабарлар