Самарқандда сузиш бўйича Осиё чемпионати ўтказилади

None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон йилдан йилга спорт турлари бўйича расмий чемпионатлар ўтказиладиган масканга айланиб бормоқда, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Жорий йилнинг 22-24 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида сузиш бўйича X-Осиё чемпионати ўтказилади.

Осиё сузиш федерацияси шафелигида ўтадиган мазкур нуфузли мусобақада қитъанинг кўплаб номдор спортчилари совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.

Айни пайтга келиб ташкилотчилар томонидан тайёргарлик ишларининг сўнгги босқичи олиб борилмоқда. Жумладан, Осиё чемпионатининг совриндорларига тақдим этиладиган эсдалик совғалари, диплом ва медаллар шулар жумласидан.

Куни кеча тарихий қитъа чемпионати ғолиб ва совриндорларига бериладиган медалларнинг кўриниши ташкилотчилар томонидан намойиш этилди.

Медалнинг олд томонида Осиё чемпионатининг рамзи ўрин олган. Медалнинг орқа томонида эса дунёга машҳур Регистон майдони, Осиё сузиш федерацияси номланишининг қисқартмаси ҳамда қитъа чемпионати ўтказиладиган сана кўриниши ўрин олган.

Сўнгги хабарлар
telegram