Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди

TASHKENT. Kazinform — Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих ва саморез олиб ташлади. Бу ҳақда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали хабар берди.

Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
Фото: РШТЁИМ Самарқанд филиали

Маълум қилинишича, 29 ёшли А.Е. шифохонага қорнида кучли оғриқ билан келтирилган. Шошилинч қабул бўлимида ўтказилган диагностика ва лаборатория таҳлилларига кўра беморнинг меъда ичак тизимида катта миқдорда ёт жисмлар, мих ва саморез борлиги аниқланган.

Беморга шошилинч равишда лапаратомия, гастростамия усулида жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, қорин бўшлиғидан 200 грамм атрофида мих ва саморез олиб ташланган. Жарроҳлик амалиёти бир соат давом этган.

Маълумотларга кўра, эркак темир жисмларни қаттиқ стрессга тушиб, ўз хатти-ҳаракатларини назорат қила олмаган ҳолда ютиб юборган.

Ҳозирги вақтда беморнинг аҳволи қониқарли экани, у эркин ҳаракатланаётгани билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 9 тонна палов тайёрланди.

Сўнгги хабарлар