Самарқандда картошканинг янги нави яратилди

Яқинда картошканинг «Боғизоғон», помидорнинг «Мустақиллик-28» навлари Тошкент нав синаш илмий текшириш институтига юборилди.
– Олимларимиз картошка уруғчилиги борасидаги импорт миқдорини қисқартириш, иқлим шароитимизга мос янги картошка навларини яратиш борасида илмий изланишлар олиб боришмоқда – дейди сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий текшириш институти Самарқанд илмий тажриба станцияси директори Шавкат Жабборов. – Биргина 2021 йилда 8 тоннадан ортиқ сабзавот, полиз экинларининг маҳаллий уруғлари ишлаб чиқарилди. Жумладан, картошанинг 60 тоннадан зиёд иқлим шароитимизга мос, серҳосил навлари вилоятдаги 20 га яқин уруғчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига етказиб берилди. Жорий йилда Тойлоқ туманидаги уруғчиликка ихтисослашган учта фермер хўжалигида картошканинг «Боғизоғон» нави синовдан ўтказилади.
Фото: UzA