21:04, 22 Ноябрь 2023 | GMT +5
Самарқандда ичида йўловчилар бўлган автобус ЙТҲга учради
ЙТҲ 2023 йил 22 ноябрь куни соат 11:50 ларда Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлида содир бўлган, деб хабар берадиKazinform Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматига таяниб.

Йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг бетон тўсиғига урилиб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙТҲ натижасида, автобусда бўлган 1 нафар йўловчи вафот этган, 17 нафар фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.
Маълум қилинишича, ҳодиса юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.